
Рустам Ашурматовнинг жароҳати кутилганидан жиддий бўлиб чиқди
Хабарингиз бор, Рустам Ашурматов бир неча кун аввал трансферлар ойнасида Эроннинг "Истиқлол" клубига бориб қўшилди.
Кеча эса Туркиядаги йиғин давомида жароҳат олди ва тиббий гуруҳ ёрдамида майдонни тарк этди. Маълумотларга кўра, футболчимиз тезда шифохонага олиб кетилиниб, дастлабки текширувларни амалга оширилган. Ҳамюртимизнинг жароҳати бўйича эса клуб шифокори шундай фикр билдирди:
"Пайшанба кунги машғулотда Рустам Ашурматов ўнг тиззасидан жароҳат олди. Жароҳат ҳолатини баҳолаш ва мутахассисларга аниқроқ ҳисобот бериш мақсадида МРТ ўтказилди. Дастлабки текширувлар кўра, Рустам Ашурматов машғулотларга қайта бошлаш учун камида олти ҳафта вақт талаб қилади" - дея таъриф бериб ўтди.
Фикрлар