Максим Шацких: "Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз"

CHERY AUTO

“Андижон” – “Эсхата” (4:2) ўртасидаги ўртоқлик учрашувдан кейин "Андижон" бош мураббийи Максим Шацких клуб матбуот хизмати саволларига жавоб қайтарди.

Tecno

- Максим Александрович, ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Умуман олганда, яхши. Йиғин давомида йигитларга яхшигина жисмоний юклама бермоқдамиз. Шу сабаб биринчи спариинг рақиб билан ўйин нормаль бўлди. 45 дақиқадан иккала таймда ўйнаган футболчилар берилган кўрсатмаларимизни яхши бажаришди.

- Учрашувда майдонда ҳаракат қилган янги ўйинчиларнинг ҳаракатларидан қониқдингизми?

- Битта ўйиндан кейин фикр айтиш қийин. Ҳамма янги ўйинчиларимиз ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда, ўйинларидан қониқиш ҳосил қилдим.

- Селекия борасида яна трансферлар бўладими?

- Албатта, таркибни кучайтиришда давом этамиз. Бир қанча позицияларимизни кучайтиришни талаб этмоқда. Трансфер ойнаси ёпилгунга қадар 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!