
"Бавария" Родриго бўйича ўз позициясини маълум қилди
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Родригонинг келажаги ҳануз номаълум.
Бразилиялик футболчи 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун мунтазам ўйин амалиётига муҳтож. Аммо Клублар ўртасидаги ЖЧда Хаби Алонсо уни асосий режалардан четда қолдирди.
Германия нашри "TZ"нинг ёзишича, май ойида "Реал" Родригони "Бавария"га таклиф қилган. Бироқ, мюнхенликлар унинг номзодини фақат юзаки муҳокама қилишган, чунки қарор қабул қилувчи шахсларнинг барчаси бунга ишонч билдирмаган.
Шундан бери вазият ўзгармаган ва ҳозирча "Бавария" Родригони олиш ниятида эмас. Transfermarkt порталига кўра, унинг баҳоси — 90 миллион евро.
Маълумот ўрнида, 24 ёшли вингер "қироллик клуби"га келиб қўшилгандан буён 270 та учрашувда иштирок этиб, 68 та гол урди ва 51 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйишга улгурган.
Фикрлар