
"Барселона" Диас учун 60 миллиондан ортиқ тўлашни истамаяпти – "Бавария" фаворитга айланди
Каталониянинг "Барселона" клуби "Ливерпуль" вингери Луис Диас учун ортиқча харажат қилишни режалаштирмаяпти. Журналист Фернандо Полонинг маълум қилишича, клуб унинг трансфери учун 60 миллион евродан кўпроқ тўлаш ниятида эмас.
Сўнгги хабарларга кўра, колумбиялик футболчи учун курашда асосий фаворит "Бавария" бўлиб турибди. Каталонияликлар ҳали ҳам уни қўлга киритиш имкониятига эга, аммо рақобатчиларнинг таклифларини ортда қолдириш учун уринишмайди.
"Кўк-анорранглилар" раҳбарияти трансфер бозорида Диасга нисбатан арзонроқ вариантларни кўздан кечира бошлаган. Айни пайтда Луиснинг ўзи ҳам "Бавария"га ўтишга мойил экани айтилмоқда, бироқ мюнхенликлар ҳали ҳам "Ливерпуль" билан келишувга эришиши керак.
Фикрлар