
“Арсенал”га Мадуэкени қайси футболчилар тавсия қилгани маълум бўлди
Англия Премьер-лигасида ғолиблик учун курашишни мақсад қилган “Арсенал” ўз таркибига “Челси”нинг маҳоратли ҳужумчиси Нони Мадуэкени қўшиб олди.
The Telegraph нашрининг маълум қилишича, бу трансферга “канонирлар” ҳужумчиси Букайо Сака ва ярим ҳимоячи Деклан Райс ўз ҳиссасини қўшди. Ҳар икки футболчи бош мураббий Микель Артета ва клуб раҳбарияти билан суҳбатда Мадуэкенинг маҳоратини очиб беришга муваффақ бўлган.
Сака ва Райс Англия терма жамоасида 23 ёшли ҳужумчи билан бирга ўйнаганликлари ва у “Арсенал”да ўзини кўрсатишига ишонишларини билдирган.
Натижада
“Арсенал” мутасаддилари 52 миллион фунт эвазига бу трансферни амалга оширди. Мадуэке билан 2030 йилнинг ярмигача давом этадиган узоқ муддатли шартнома тузилди.
2023 йилдан бери “Челси”да ўйнаб кетган Нони шу пайтга қадар жами 92 та баҳсда қатнашиб, ўз ҳисобига 20 та гол ва тўққизта ассист расмийлаштириб қўйган.
Фикрлар