
"Реал" Родриго масаласи бўйича якуний қарорни қабул қилди
"Реал Мадрид" клуби ҳужумчи Родригонинг келажаги бўйича якуний қарорни қабул қилди.
"Radio Marca" нашрининг хабар беришича, "қаймоқранглилар" Родригони сотишни режалаштирмаяпти. Трансфер амалга ошиши учун 24 ёшли бразилияликнинг ўзи клубдан кетиш истагини билдириши шарт.
Шу билан бирга, Родригонинг вазиятни ўзгартириш истаги ҳам истисно этилмайди. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати Хаби Алонсонинг ҳужум чизиғида бошқа ўйинчиларга ҳам имкон берди. Бу эса, янги мавсумда Родригонинг ўйин вақти чекланиши мумкин эканлигини англатади.
Аввалроқ, Transfermarkt портали томонидан 90 миллион еврога баҳоланган Родриго 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси сафида ўйнаш истагини ҳисобга олиб, ўйин амалиёти хусусида ташвишланаётгани ҳақида хабарлар берилганди.
Фикрлар