
Кўзга кўринманглар! Манчестер клуби бир неча юлдузга клуб базасига келишни таъқиқлади
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бош мураббий Рубен Аморимнинг келаси мавсум учун режаларига киритилмаган бир гуруҳ ўйинчиларга маҳаллий вақт билан соат 17:00 га қадар клуб базасига киришни таъқиқлади.
The Athletic нашрининг маълум қилишича, клуб Антони, Маркус Рэшфорд, Жейдон Санчо, Алехандро Гарначо ва Тирелл Маласианинг базага киришини чеклаш орқали уларга тезроқ кетишлари кераклигини ишора қилган.
Бу ўйинчилар аввалроқ асосий жамоа билан машғулот ўтказиш имкониятидан ҳам маҳрум қилинган эди.
Клубдагилар орасида раҳбариятнинг бу қарорини ёқламаётганлар ҳам бор. Улар Антони, Рэшфорд, Санчо, Гарначо ва Маласиага нисбатан бундай муносабатлар бу ўйинчиларнинг трансфер суммаси пасайишига олиб келишини таъкидлаяпти.
Фикрлар