"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин

CHERY AUTO

28 ёшли ярим ҳимоячи Дани Себальос "Реал Мадрид"ни тарк этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда "AS" нашри хабар берди. Аммо футболчи клубда қолиш имкониятини ҳам истисно қилмаяпти.

Tecno

Себальосга "Бетис" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, севильяликлар сафида уни олиш-олмаслик масаласида фикрлар иккига бўлинган. Сабаби — Дани 2023 йилда уларнинг таклифини рад этган.

Битимдаги асосий тўсиқ — молиявий масала. "Бетис" футболчини 5–10 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Аммо "Реал" камида 20 миллион евро олмоқчи. Шунингдек, Себальоснинг маоши ҳам муаммо туғдирмоқда: у солиқлардан сўнг йилига 4 миллион евродан зиёд олади, солиқлар билан эса бу сумма 9 миллион еврони ташкил этади — бу Ла Лиганинг кўплаб клублари учун оғир юк.

Ижара варианти ҳам муҳокама қилинмоқда, агар маошнинг бир қисми "Реал" томонидан тўланадиган бўлса. Аммо бу вариантни ҳеч қайси томон идеал деб ҳисобламайди.

Ҳозирча "Реал" Себальос бўйича расмий таклиф олмаган, аммо "Бетис"дан сўровлар тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!