
Ана холос! "Барселона" Родриго бўйича музокараларни бошлашга тайёр
Мадриднинг "Реал" клуби вингери Родриго рақиб жамоа сафида тўп суриши мумкин. Бразилия нашри "UOL" тарқатган хабарга кўра, 24 ёшли футболчи билан "Барселона" жиддий қизиқиб қолган.
Каталонияликлар Родригонинг вазиятини диққат билан кузатмоқда ва аллақачон унинг вакиллари билан боғланиб, агар у жамоани тарк этишга қарор қилса, музокаралар олиб боришга тайёр эканлигини етказишган.
Сўнгги пайтларда Родриго "Реал"нинг асосий таркибида доимий ўрин топа олмаяпти. У Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида фақат "Ал-Ҳилол"га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушган ва икки бор захирадан ўйинга қўшилган.
Айни вақтда унинг келажаги ноаниқ, аммо рақиб клубдан қизиқиш бўлаётгани вазиятга янги ранг бериш эҳтимолини оширмоқда.
Фикрлар