
Грилиш жамоадан четлашди
“Манчестер Сити” тарихидаги энг қимматбаҳо ўйинчилардан ҳисобланган Жек Грилиш янги мавсум бошлангунга қадар ўзига янги жамоа топиши керак.
Хосеп Гвардиола бу шогирди ўзига бошқа жамоа топиши учун уни АҚШда ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига жалб қилмаган эди.
Грилиш бир ойдан ортиқ вақт мобайнида ўзига янги иш жойи танлай олгани йўқ. Жек Грилиш фаолиятида ўзгариш ясаш мақсадида жамоадошлари билан машғулотлардан четланишга рози бўлди.
The Telegraph нашрига кўра, келажаги ҳал бўлмагунга қадар, ярим ҳимоячи “Манчестер Сити” базасида шахсий мураббийи билан алоҳида шуғулланадиган бўлди.
Жек Грилишнинг трансфер суммаси ва маоши катталиги боис, уни трансфер қиладиган клуб топилмаяпти. Шу боис, клуб раҳбарияти 29 ёшли ўйинчини ҳеч бўлмаганда ижарага бериш борасида иш олиб бормоқда.
Фикрлар
https://temu.com/u/3g1mef4jcMHHaz