"Mirabror Usmanov Cup-2025": Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонини ишончли ҳисобда мағлуб этди

CHERY AUTO

“Mirabror Usmanov Cup-2025” турниридан ўрин олган Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 жамоалари ўртасидаги беллашувда вакилларимиз 3:1 ҳисобида муваффақиятга эришди. 
 
Дастлаб, учрашувнинг 8-дақиқасида Самандар Мавлонқулов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 2 дақиқа ўтиб эса Жахонгир Ўрозов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Шунингдек, иккинчи бўлимнинг 3-дақиқаси ўтиб бораётганда Нодир Абдураззоқов гол уриб, ҳисобни йириклаштирди (3:0). Учинчи голдан 10 дақиқа ўтиб, 58-дақиқада Мурад Кудри жамоасининг илк голини уриб, ҳисобни қисқартирди (3:1).
 
Маълумот ўрнида, ҳамюртларимиз навбатдаги учрашувини Японияга қарши ўтказади. Мазкур тўқнашувлар 25 ва 28 июль кунлари соат 20:00 да бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
23/07/2025 00:23
Болалар ютишди,иккинчи таймда чичишди.