
Рахим Стерлинг Бундеслигага йўл олиши мумкин
"Челси" вингери Рахим Стерлинг фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.
"BBC"нинг хабарига кўра, 30 ёшли футболчига "Байер" қизиқиш билдирмоқда.
Манбаларга кўра, Стерлинг бош мураббий Энцо Мареска режаларига кирмайди. Шу сабабли, унинг лондонликлар сафида қолиши мураккаб кўринади. Шунингдек, бошқа клублар ҳам футболчини на сотиб олишни, на ижара олишни хоҳламаябди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Стерлинг ижара асосида "Арсенал" сафида ҳаракат қилиб, 28 та учрашувда иштирок этди ва 1 та гол ҳамда 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар