
Расман: Маркус Рэшфорд "Барселона" билан шартнома имзолади, — Фабрицио Романо
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Маркус Рэшфорд "Барселона" билан шартнома имзолаб, жамоанинг янги футболчисига айланди.
27 ёшли англиялик ҳужумчи сўнгги мавсумда доимий ўйин амалиётидан маҳрум бўлиб, "Астон Вилла" сафига ижара асосида йўл олганди. Бирмингемликлар сафида 17 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 6 та ассист муаллифига айланган. Ушбу вазиятдан сўнг Рубен Аморим жамоага қайтган Маркусни таркибга киритмади ва футболчи клубни тарк этишга мажбур бўлди. Каталониянинг "Барселона" клуби эса ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди.
Маълумот ўрнида, Фабрицио эълон қилган бўлса ҳам клуб ҳали ҳамон расман дея эълон қилгани йўқ.
Фикрлар