"Кристал Пэлас" Европа лигасидан тушириб юборилган сўнг "CAS"га мурожаат қилди

CHERY AUTO

"Кристал Пэлас" УЕФА томонидан қабул қилинган Европа лигасидан четлатиш қарорини бекор қилдириш ниятида. Аввалроқ УЕФА клубнинг мулкдорлик қоидаларига мос келмаслигини маълум қилган ва шу сабабли клуб Конференциялар лигасига юборилган, унинг ўрнига эса Европа Лигаси йўлланмаси "Ноттингем Форест"га берилган.

Tecno

Гап шундаки, клубнинг собиқ инвестори Жон Текстор жамоадаги улушини сотган, аммо бу жараён белгиланган муддатдан кейин амалга ошган. Лондонликлар бу қарорни ноҳақ деб ҳисоблаб, Спорт арбитраж судига (CAS) апелляция берди.

Клуб мухлислари ҳам ҳаракатга ўтди – улар УЕФАнинг қароргоҳига бориб, норозилик акцияси ўтказишди. "The Independent" нашрига кўра, акция доирасида УЕФАга cохта пуллар тўла чемодан ҳам топширилган.

Эслатиб ўтамиз, "Кристал Пэлас" Англия кубогидаги ғалабаси туфайли Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!