
Кукурелья кубок кўтариш жараёнидаги Трамп билан бўлган воқеа ҳақида: “Жуда қўрқиб кетдим”
"Челси" ҳимоячиси Марк Кукурелья Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги соврин топшириш маросими ҳақида қизиқарли ҳикоя қилди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трампнинг маросимдаги иштироки футболчилар учун кутилмаган ҳолат бўлган.
"Бизга айтилди – Трамп совринни топширади, лекин уни кўтаришимиз учун у кетиши керак. Албатта, унинг чиқиб кетишини кутдик. Аммо бу одам кетишни истамади. Биз унга қарадик, у эса: "Кўтаринглар, мен бу ерда қоламан", деди. Унга ким нима деркин, деб ўйлаб қолдим. Жуда қўрқиб кетдим" – деди Кукурелья "Jijantes FC"га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати АҚШда бўлиб ўтди. Финалда Энцо Марески қўл остидаги "Челси" ПСЖни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Қўшимча сифатида, келаси йили АҚШ, Канада ва Мексика биргаликда миллий термалар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Фикрлар