Мадридликлар супертўпурарни асосий таркибдан чиқарди

CHERY AUTO

Узоқ йиллар давомида Мадриднинг “Атлетико” клубида асосий тўпурар вазифасини бажариб келган Антуан Гризманнга мураббийлар штабининг муносабати ўзгарди.

Tecno

Marca нашрига кўра, Диего Симеоне франциялик ҳужумчига “Атлетико” асосий таркибидан жой кафолатланмаслигини айтди. Аргентиналик мутахассис жамоада авлодлар алмашинувини амалга ошириб, таркибни ёшартирмоқчи.

Бу жараёнда 34 ёшли Антуан Гризманн аввалгидек асосий фигуралардан бири бўлмайди. У майдонга тушиш учун ёш авлод вакиллари билан рақобатга киришишга мажбур. Агар Гризманн талабга жавоб бермаса, захира ўриндиғида қолиб кетиши мумкин.

Гризманн “Атлетико” тарихидаги энг сермаҳсул ўйинчилардан ҳисобланади. У мадридликлар сафида жами 445 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 198 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 93 та голли пас узатган. Антуаннинг “Атлетико” билан яна икки йиллик шартномаси бор.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!