Еврокубок чемпиони Родриго учун курашга қўшилди

CHERY AUTO

"Тоттенхэм" "Реал Мадрид" вингери Родриго учун курашга қўшилди.

AS нашри маълумотларига кўра, Лондон клуби "Реал" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олишни истаяпти. Шу билан бирга, футболчига "Ливерпуль", "Бавария", "Арсенал" ва "Челси" клублари қизиқиш билдирган эди.

Tecno

Taъкидланишича, "шпорлар" Европа Лигасидаги ғалабадан сўнг жамоанинг асосий таркибини сақлаб қолиш билан чекланмай, уни янада кучайтирмоқчи. Шу билан бирга, клуб бошқарув кенгаши раиси Дениэл Леви Родригонинг нархини 90 миллион евродан пастга туширишга уринади.

Ҳозирча бирорта клуб "Реал" билан музокаралар олиб боргани йўқ - фақатгина бразилиялик футболчининг вакиллари билан дастлабки алоқалар ўрнатилган, холос. Футболчининг ўзи келажаги масаласини мадридликлар бош мураббийи Хаби Алонсо билан муҳокама қилишни истаяпти.

Маълумот учун, Родриго Ла Лиганинг ўтган мавсумида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 5 та голли узатма берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!