"Челси" 19 ёшли ҳимоячини трансфер қилишга яқин

CHERY AUTO

Ушбу ёзги трансферлар ойнасида "Челси" футболчиси Марк Кукурелья жамоани тарк этиши мумкин. Испаниялик фулбекка Криштиану Роналду тўп сураётган "Ан-Наср" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шу сабабли, Лондон клуби, ўз сафига "Аякс"нинг 19 ёшли ҳимоячиси Йорриэл Хатони қўшиб олмоқчи.

Tecno

Маълумотларга қараганда, "аристократлар" нидерландиялик ҳимоячи учун 40 миллион евро тўлашга тайёр. Хатонинг ўзи ҳам АПЛда тўп тепмоқчи ва Лондон гранди билан оғзаки келишувга эришиб бўлган. Футболчининг Амстердам клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ярмигача мўлжалланган.

Якунига етган мавсумда Хато 50 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!