
Португалия терма жамоаси юлдузи дискотекада ишкал чиқарди
Португалия терма жамоаси ва "Ал-Ҳилол" футболчиси Жоау Канселу ҳозирда Португалияда дам олмоқда ва у ерда кўнгилсиз воқеага дуч келди. Бу ҳодиса Алгарве курорт ҳудудида юз берди, деб хабар қилмоқда Correo de Manha.
Канселу дискотекадаги бошқа бир ташриф буюрувчи билан жанжаллашиб қолган ва муштлашиб кетган. Жабрланувчининг оғзидан қон оқаётган бўлса-да, қўриқчилар можарони тез орада бартараф этишга эришдилар.
Шу билан бирга, Канселунинг хатти-ҳаракатлари бўйича ҳали расмий ариза топширилмаган, аммо бу шундай бўлмайди дегани эмас. Бироқ, ҳозирча Жоау рафиқаси Даниэла билан Португалияда қолишни давом эттирмоқда.
Фикрлар