
Мареска "Челси"нинг икки футболчисини таркибдан чиқарди
Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Энцо Мареска ҳужумчилар Николас Жексон ва Кристофер Нкункунинг келажаги ҳақида гапирди. Аввалроқ иккала футболчи ҳам умумий гуруҳда шуғулланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Жексоннинг дисквалификация муддати тугади, аммо у таркибда бўлмайди, чунки бизда бу позицияда иккита ҳужумчи бор. Нкункуга келсак, у билан ҳам худди шундай вазият. Биз билан машғулот ўтказмоқда, аммо якуний қарорни кутмоқда. Трансфер ойнаси ёпилгунга қадар кўп нарса содир бўлиши мумкин", - деди италиялик мутахассис футболчиларни Лондон клубини тарк этишига ишора қилиб.
22 август куни "Челси" Англия чемпионати 2-тури доирасида "Вест Хэм" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.
Фикрлар