Испан футболига зарар етказяпсан! "Реал" истеъфо талаб қилди
«Реал Мадрид» ўзининг расмий ахборот майдонларида Ла Лига раҳбариятига қаратилган қаттиқ баёнот эълон қилди.
Мадрид клуби Ла Лига президенти Хавьер Тебас истефосини талаб қилмоқда. Бунга Тебаснинг аввалроқ берган баҳсли фикрлари сабаб бўлди: у клубнинг телевидение орқали олиб бораётган фаолиятини нацистлар тарғибот вазири Йозеф Геббельс услубига қиёслаган эди.
«Хавьер Тебаснинг бу каби хатти-ҳаракатлари унинг бетараф эмаслиги, ҳурмат ва холислик тамойилларига амал қилмаслигини кўрсатади. Бу эса унинг лавозим мажбуриятлари билан мутлақо мос келмайди. Клубимиз фикрича, унинг «Реал Мадрид»га нисбатан доимий танқид ва ҳужумлари, шунингдек, очиқлик ва ислоҳотлар тарафдорларига қарши чиқишлари испан футболига жиддий зарар етказмоқда. Шу муносабат билан «Реал Мадрид» футбол клуби Хавьер Тебасни Ла Лига президенти ва Испания Қироллик футбол федерацияси вице-президенти лавозимларидан дарҳол истефога чиқишини талаб қилади», — дейилади клуб баёнотида.
Айни пайтда «Реал Мадрид» Ла Лига жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Мадрид жамоаси мусобақадаги олти учрашувда 18 очко тўплаган. Ёзги танаффус даврида клуб бош мураббийини алмаштирди ва ҳозирда жамоани Жозе Моуриньо бошқармоқда.

Фикрлар