Антони Ла Лигага қайтиш арафасида

CHERY AUTO

Испаниянинг "Бетис" клуби "Манчестер Юнайтед" вингери Антони трансферини якунлашга яқин турибди, деб ёзди журналист ва инсайдер Николо Скира ўзининг Х ижтимоий тармоғида. Футболчининг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Tecno

Манбага кўра, Севилья жамоаси бразилиялик вингерни сотиб олиш шартни билан 2026 йил ёзигача ижарага олиш арафасида. Қайд этилишича, музокаралар якуний босқичда. Таъкидланишича, футболчининг ўзи "Бетис"га қайтишни истамоқда, "яшил-оқлар" эса тез орада битимни ёпишга тайёр.

Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Антони "Бетис" сафида барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, тўққизта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 35 млн еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!