Ямал Ҳусановнинг дўстини ҳақорат қилди
Мағлубиятга чидолмади
Лига миллатлари доирасида бўлиб ўтган учрашувда Англия терма жамоаси сафарда Испанияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Беллашув томошабоп ўтди, жами бешта гол урилди.
Учрашувнинг иккинчи бўлимида Англия ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон ўз жамоаси дарвозасига белгиланган пенальтига сабабчи бўлди. У жарима майдони ичида Ламин Ямалга нисбатан қоида бузди. Ҳакам ушбу ҳолат учун Андерсонга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.
Эпизоддан сўнг Ламин Ямал рақибини ҳақорат қилгани айтилмоқда. Вингер Андерсонни «аҳмоқ» деб атади ва майдонни тезроқ тарк этиб, кийиниш хонасига йўл олишини талаб қилган.
Бу ҳақда ElDesmarque нашри хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Эллиот Андерсен ёзги трансферлар даврида "Манчестер Сити"га рекорд нархга кўчиб ўтди. Англиялик футболчи янги клубида кўплаб ўйинчилар, хусусан, Абдуқодир Ҳусанов билан дўстона муносабатларга эга.
Изоҳлар (0)