Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетса, унинг ўрнини ким эгаллайди?

  • 18 декабрь, 20:57
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска "Манчестер Сити"ни бошқараётган Хосеп Гвардиола ёзда жамоани тарк этадиган бўлса, унинг ўрнига асосий номзодлардан бири бўлиб турибди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, бу мавсум Хосеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги сўнгги мавсуми бўлиши эҳтимоли ортмоқда. Якуний қарор мавсум охирига яқин қабул қилиниши мумкин. "Манчестер Сити" бундай натижа ҳақиқатга айланиши учун режалар тузмоқда.

54 ёшли Хосеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2027 йилнинг июнигача мўлжалланган. Испаниялик мутахассис жамоани 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!