Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

ОЧЛ-2. «Насаф» ўз майдонида «Ал-Кувайт»га имкониятни бой берди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Насаф» ўз майдонида ОФК-2 Чемпионлар Лигасида «Ал-Кувейт»га 0:1 ҳисобида ютқазиб, кетма-кет иккинчи мағлубиятини қайд этди.

Осиё Чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган учрашувда «Насаф» ўз майдонида Кувайтнинг «Ал-Кувайт» клубига мағлуб бўлди.

Қаршида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни 40-дақиқада Муҳаммад Даҳам киритди.

Аввалги турларда «Насаф» «Ал-Холидия» билан дуранг ўйнаган (0:0) ва «Ал-Ваҳда»га мағлуб бўлган (1:2) эди. «Ал-Кувайт» эса дастлаб «Ал-Ваҳда»га (2:3) ютқазган, кейин «Ал-Холидия»ни (3:1) мағлуб этган.

Шу тариқа, «Насаф» Осиё Чемпионлар лигаси-2да кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилди.

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 4 ноябрь куни Кувайтда бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ