Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Кутилмаганда таркибда пайдо бўлган Ҳусановга неччи балл берилди?

Мареска барибир Абдуқодирга суянди

«Манчестер Сити» 11-тур доирасида Англия Премьер-лигаси баҳсида ўз майдонида Лондоннинг «Фулхэм» жамоасини қабул қилди.

Ҳисоб ўйин бошланишидан кўп ўтмай очилди. 16-дақиқага келиб Родриго Мунис меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орaдан кўп ўтмай Эрлинг Холанд «Фулхэм» дарвозасини ишғол этди, аммо видеотакрордан сўнг ҳакам қоида бузилишини аниқлаб, голни бекор қилди. Иккинчи бўлимда, 57-дақиқада Эллиот Андерсон аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди ва учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» сафида майдонга асосий таркибда тушди ва тўлиқ ўйнади. Аслида манчестерликлар бош мураббийи Энцо Мареска бир кун аввал Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинда иштирок этиши сўроқ остида турганини айтганди. 

Жароҳатидан қутилган ва ўнг қанотдан жой олган Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ўзи кутган даражада юқори бўлмади. Легионеримиз  «Фулхэм»га қарши ўйинда жамоадоши Нико О’Райли билан бирга энг паст баҳони олди.

Статистик маълумотлар билан шуғулланувчи Flashscore портали баҳосига кўра, Абдуқодир Ҳусанов ва Нико О’Райлига 6,0 баллдан берилди. 

Химоя чизиғидаги бошқа футболчилар бироз юқорироқ баҳоланди: Жереми Доку — 6,1, Аюб Буадди — 6,2, Рубен Диаш эса — 6,3 баллга лойиқ деб топилди.

«Сити» сафида энг яхши ўйинчи сифатида Эллиот Андерсон қайд этилди — у 7,8 балл олди. 57-дақиқада яримҳимоячи рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирди ва «шаҳарликлар»га 1:1 ҳисобидаги дурангни таъминлади.

Ушбу натижадан сўнг «Манчестер Сити» очколарини 22 тага етказиб, турнир жадвалида учинчи ўринни сақлаб қолди. Кейинги турда Ҳусанов жамоаси меҳмон сифатида пешқадам «Арсенал»га қарши майдонга тушади. Учрашув 29 ноябрь куни соат 21:30 да бошланади.

Ҳусановнинг ўйинини экспертлар қандай баҳолади?

 Жалолов ҳозирнинг ўзида Уайлдер билан супержангга тайёр!

Шомуродовни учинчи ўринга суриб қўйишди

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ