Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Расман: Осиё кубоги-2027 турнирининг ўтказилиш санаси ўзгартирилди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган 19-Осиё кубогида 24 та миллий жамоа иштирок этади.

Осиё футбол конфедерацияси 2027 йилги Осиё кубогининг ўтказилиш муддати ўзгарганини маълум қилди. Дастлаб 2027 йил 7 январдан 5 февралга қадар ўтказилиши режалаштирилган мусобақа энди 2027 йил 23 декабрдан 2028 йил 21 январга қадар бўлиб ўтади.

Қарор минтақадаги вазият, хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар, сафар ва ташкилий масалаларда юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликлар инобатга олинган ҳолда қабул қилинган. Ташкилот мусобақа иштирокчилари, расмийлар ва мухлислар хавфсизлигини таъминлашни асосий устувор вазифалардан бири сифатида кўрсатган.

Маълумот ўрнида, Саудия Арабистони  мезбонлик қиладиган 19-Осиё кубогида 24 та миллий жамоа иштирок этади. Жами 51 та учрашув Риёз, Жидда ва Ал-Хубар шаҳарларидаги стадионларда ўтказилиши режалаштирилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ