Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Расман! Виталий Денисов "Рубин" билан 1 йиллик шартнома имзолади

Shahzod
Изоҳлар: 0

Қозоннинг "Рубин" клуби ҳамюртимиз Виталий Денисов билан шартнома имзоланганлигини маълум қилди.

Футболчи жамоа билан 1 йиллик шартнома имзолади. Қайд этиш жоиз, Денисов эркин агент мақомида "Рубин" сафига келиб қўшилди. Юртдошимиз янги жамоасида ҳам 29-рақамда тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Денисов ўтган мавсум ижара асосида "Крилья Советов" таркибида тўп тепган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ