Дзюдочиларимиз Анталя Гран-присидаги иштирокини бошлашмоқда

  • 06 Apr 11:25
  • 0
  • Judo
CHERY AUTO

Бугун Туркиянинг Анталя шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги Гран-при мусобақаси старт олди. Енгил вазн тоифасида кечадиган биринчи кун доирасидаги баҳсда икки нафар вакилимиз медаллар учун курашга киришадилар.

Tecno

60 килограммгача бўлган вазн тоифасида Достон Рўзиев (-60 кг) илк босқичда болгариялик Валентин Алипиев билан баҳс олиб борса, қизларимиздан Диёра Келдиёрова (-48 кг) дастлабки даврани бразилиялик номбор рақиби Сара Менезесга қарши ўтказади.

Comments

You must be logged in to commet!