
2025 йил якунида UFC тарихидаги энг катта жанглардан бири бўлиб ўтади!
Жон Жонс ва Том Аспинал – UFC оғир вазн тоифасида унификация жанггига яқинлашмоқда.
Америкалик охирги йилларда Сирил Ган ва Стипе Миочич каби гигантларни мағлуб этган ҳолда оғир вазнда чемпионликни қўлга киритди. У аллақачон ўзининг кучли жисмоний имконияти, ажойиб техникаси ва ноёб жанг услуби билан рақибларининг қўрқинчли тушига айланиб улгурди.
Англиялик эса сўнгги жангларида Кёртис Блейдс ва Сергей Павлович каби йирик номларни таслим этди. Ўзининг тезкор зарбалари билан танилган Аспиналл вақтинчалик чемпион сифатида асосий камар учун баҳсга тайёр.
UFC президенти Дана Уайт мазкур тўқнашув бу йил ўтказилишига 100% ишонч билдирди ва яқин кунларда санасини ҳам эълон қилишга ваъда берди. Ушбу қарама-қаршилик Лас-Вегас ёки Нью-Йоркда бўлиб ўтиши мумкин.
Жонс ижтимоий тармоқларда ҳаётдаги бошқа жиҳатларга ҳам вақт ажратаётгани, аммо бўлажак курашга тўлиқ тайёрлиги ҳақида айтиб ўтди. Том эса бу жангни сабрсизлик кутаётганини маълум қилди.
Мазкур тўқнашув UFC оғир вазн тарихида янги саҳифа очиши ва ҳар икки жангчи карьерасидаги энг муҳим дақиқалардан бири бўлиши аниқ!
Зебонисо Ҳамидова тайёрлади
Comments