45 ёшли дарвозабон бугун Франция терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин

  • 07 Oct 15:13
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Украина терма жамоаси бош мураббийи ассистенти Александр Шовковский бугун Францияга қарши бўладиган ўртоқлик ўйини қайдномасига киритилди. Бу ҳақда Украина футбол ассоциациясига таяниб Tribuna.com хабар бермоқда.

Tecno

УЕФА регламентига кўра, профессионал шартномага эга бўлмаган футболчилар ҳам мамлакат терма жамоаси таркибида майдонга тушиши мумкин.

Айни дамда 45 ёш бўлган Шовковский бутун фаолиятини Киевнинг “Динамо” клубида ўтказган ва 2016 йилда фаолиятини якунлаган эди.

Бундан аввалроқ, Украина терма жамоасининг икки нафар дарвозабони коронавирусга чалингани ва карантинга олингани маълум қилинган эди.

"Реал" дарвозабонида коронавирус чиқди

Comments

You must be logged in to commet!