"Реал" дарвозабонида коронавирус чиқди

  • 6 октября, 2020, 17:24
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" клуби ва Украина терма жамоаси дарвозабони Андрей Лунинда Covid-19 аниқланди. Бу ҳақда Украина футбол ассоциацияси расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Луниндан ташқари Украина терма жамоасининг яна бир посбони Юрий Паньков ҳам коронавирусга чалинган. Терма жамоанинг қолган аъзолари топширган тест натижалари эса манфий бўлган ва улар Франция терма жамоасига қарши бўладиган ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Энди Франция – Украина ўйинида Андрей Шевченко ихтиёрида фақатгина битта дарвозабон - Георгий Бушан қолди холос.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию