
Неймар Испания суди олдида жавоб беради
ПСЖ клуби форварди Неймар суд олдида жавоб беради. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Унга кўра Испанияда 26 ёшли бразилиялик футболчини коррупция ва фирибгарликда айблашмоқда. Бу унинг 2013 йил “Барселона”га кўчиб ўтгани билан боғлиқ. Гап шундаки, ўшанда унинг трансфер баҳоси манфаатдор томонлар розилиги билан камайтириб кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” 2013 йил Неймар учун “Сантос”га 57 млн евро тўлаган эди.
Comments