
Пике "Эйбар"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Херард Пике ошқозони билан боғлиқ касалликдан ҳамон тўлиқ тузалмади. Бу ҳақда Sports.es нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича у жамоанинг навбатдаги машғулотини ҳам ўтказиб юборган ва айни дамда индивидуал тарзда шуғулланмоқда.
Таъкидлаш керакки, Пике ўтган турда "Лас-Пальмас"га қарши учрашувни ҳам бетоблиги сабаб ўтказиб юборган эди. У катта эҳтимол билан "Барселона"нинг "Эйбар"га қарши чемпионатдаги сўнгги учрашувида ҳам иштирок эта олмаслиги мумкин.
Comments