"Қайрат" Аршавиннинг жамоадан кетишини эълон қилди

  • 05 Nov 17:03
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Қозоғистоннинг “Қайрат” клуби ўзининг расмий сайтида россиялик ярим ҳимоячи Андрей Аршавиннинг жамоадан кетиши ҳақида эълон қилди.

Tecno

Унга кўра 11 ноябрь куни бўлиб ўтадиган чемпионатнинг 33-туридан ўрин олган “Шахтёр”га қарши баҳс 37 ёшли футболчи  учун олмоталиклар сафидаги сўнгги учрашув бўлади.

Маълумот учун, Аршавин “Қайрат” сафига 2016 йил келиб қўшилган эди. Ўтган давр мобайнида у жами 100дан ортиқ учрашувда иштирок этди ва бу ўйинларда ўз ҳисобига 30та гол ҳамда 37та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Аршавин “Навбаҳор”га келиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Comments

You must be logged in to commet!