Суарес: Тўп дарвоза ичига бир метр кирган эди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор бугун Испания Ла Лигасининг 20-туридан ўрин олган "Бетис" ҳамда "Барселона" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Ўта кескин қарама-қаршиликларга бой бўлган ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ўз якунига етди. Учрашувда ҳакамнинг иккита қўпол хатоси каталонияликларга қимматга тушди. Ўйиндан сўнг "кўк-анор ранглилар" форварди Луис Суарес учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Тўп дарвозадан бир метр ичкарига кирган эди. Аммо, ҳакам ҳам адашиши мумкин. Такрорий лавҳалар ҳақиқатдан ҳам гол бўлганлигини тасдиқламоқда. Буни қабул қилиш қийин. Боиси биз бугун ғалаба қозонишимиз ва пешқадамга босим ўтказишда давом этишимиз шарт эди.
Биз ғалаба қозонишимиз учун кўп ҳаракат қилдик. Аммо бу футбол. Бугун рақиб бизни мағлубиятга учратиши ҳам мумкин эди",
- дейди уругвайлик футболчи.

Tecno


Эслатиб ўтамиз, бугун учрашувни бошқариб борган ҳакам "Барселона"нинг иккита соф голини ҳисобламаган эди. Каталонияликларнинг ягона голига эса айнан Луис Суарес муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!