Абдел-Азиз: "Умар Нурмагомедов ҳатто ярим ўрта вазн тоифасида йигитларга ютқазмаган"

  • 04 Sep 19:30
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Али Абдел-Азиз ўта енгил вазн тоифасида (61,2 кг) мағлубиятсиз серия қайд этаётган UFC жангчиси Умар Нурмагомедов(18-0)  ҳақида гапирди.

 “Умар спорт залида, ҳатто ярим ўрта вазн тоифасида бир раунд ҳам мағлуб бўлмади ва ҳеч кимга уни улоқтиришга қўйиб бермади. Шундай экан, Нурмагомедов ҳар қандай рақибни эзиб ташлашига ишонаман”, — деб ёзди Абдел-Азиз X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида.

Маълумот учун, Умар Нурмагомедов 28 ёшда.  Россиялик 2021 йил январида UFC даги илк жангини ўтказган.

Comments

You must be logged in to commet!