"Abu Dhabi Grand Slam 2025" турнири. Дзюдочиларимизнинг илк даврадаги рақиблари маълум

  • 27 Nov 23:40
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Judo
CHERY AUTO

Эртага БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир бошланади.

Tecno

Бироз аввал дунёнинг 52 давлатидан жами 373 (221 эркак, 152 аёл) нафар дзюдоси иштирокини тасдиқлаган "Abu Dhabi Grand Slam 2025" мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва спортчилар илк даврадаги рақибларини билиб олишди. 

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 10 нафар дзюдочиси ҳам медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун бериладиган очколар учун татамига чиқади.

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова — Амбер Гершес (Нидерландия)

-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова — Роза Дертяш (Венгрия) 

-52 кг: Муҳайё Аҳматова — Юна Герасимова (Россия)

-57 кг: Шукуржон Аминова — Ганхуяг Энхжин (Мўғулистон) 

+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева — Ивана Сутало (Хорватия)

+78 кг: Моҳларойим Тўхтамишева — Шин Жиеонг (Корея Республикаси)

-81 кг: Суҳроб Турсунов — Абдул-Керим Тасуев (Россия)

-90 кг: Умар Бозоров — Арам Григорян (БАА)/Неманя Майдов 

+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев — Сео Донгуе (Корея Республикаси)

+100 кг: Муҳаммадқодир Мансуров — Магомедомар Магомедомаров (БАА)

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Comments

You must be logged in to commet!