Агамуродов “Қизилқум” футболчиларига ғалаба қозонишни ўргатмоқда

  • 07 Jun 22:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Тачмурод Агамуродов бош мураббийлик қилаётган “Қизилқум” жамоаси футболчилари Муборакнинг “Машъал” жамоаси билан назорат учрашувида куч синашди.

Tecno

Навоий шаҳри жамоаси Суперлига ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида кунига икки маҳалдан машғулот ўтказмоқда. Агамуродов футболчиларнинг ўйин амалиётини ошириш ва шу ўйин орқали шогирдларининг имкониятларини чамалаб олиш учун назорат учрашувини ўтказишни маъқул топди.

Қизиқарли ўтган учрашувда “Қизилқум” футболчилари 2:0 ҳисобида зафар қучди. "Машъал" дарвоўасига киритилган голлардан бири россиялик легионер Руслан Маргиев, иккинчиси бугун туғилган кунини нишонлаётган Дониёр Усмонов ҳисобига ёзилди.

Агамуродов ишга киришди (фото)

Comments

You must be logged in to commet!