Агамуродов ишга киришди (фото)

“Қизилқум”нинг янги бош мураббийи Тачмурод Агамуродов жамоа футболчилари билан машғулотларни бошлади.

Туркманистонлик мутахассис Навоий шаҳри жамоасини Суперлига ўйинларига пухта тайёрлаш мақсадида кунига икки маҳалдан машғулот олиб бормоқда. Асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини кучайтиришга қаратилмоқда.

Бугун “Қизилқум” Муборакнинг "Машъал" жамоаси билан назорат учрашувини ўтказади. Агамурадов бу ўйин орқали шогирдларининг нималарга қодирлигини ўзи учун билиб олмоқчи.

“Ёшлар” спорт мажмуаси стадионида ташкил этиладиган назорат ўйини карантин туфайли ёпиқ тарзда ўтказилади.

photo_2020-06-06_21-39-50

photo_2020-06-06_22-35-41

photo_2020-06-06_22-02-20

photo_2020-06-06_22-37-00

photo_2020-06-06_22-37-04

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!