
Александр Усик ММА да жанг ўтказмоқчи!
Мутлақ жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик блогер ва боксчи Жейк Пол билан октагонда ММА қоидалари асосида жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди.
"Рол билан ММА да жанг ўтказиш - яхши ғоя. Тез орада бокс саҳифасини ёпиб, сени октагонда кутиб қоламан. Кўрамиз Жейк, сенда ҳақиқий мардлик борми ёки фақат сарлавҳаларга муҳаббатми!" - деб ёзди Усик ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Жейк Пол ҳозирда WBA чемпиони Жервонта Дэвисга қарши кўргазмали жангга тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу баҳс 15 ноябрь куни АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтади.
Comments