Бельгия терма жамоасининг икки етакчиси сафга қайтди

  • 17 Jun 13:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ярим ҳимоячилар - Кевин де Брюйне ва Аксель Витсель Дания билан бўладиган “Евро-2020” гуруҳ босқич 2-тур ўйинида иштирок этиши мумкинлигини айтди.

Tecno

Ушбу ярим ҳимоячилар жароҳати туфайли Россия билан ўйинни ўтказиб юборишган эди.

“Де Брюйне билан ҳаммаси жойида. У соғлом ва ўйнашга тайёр. Гап унинг майдонга қанча вақт ўйнай олишида. Унинг тикланиш суръатларидан мамнунман.

Худди шу гаплар Витселга ҳам тегишли. Кейинги икки учрашувга оптимал таркибда бормоқчимиз", - деди Мартинес.

Бельгия бугун Данияга қарши баҳс олиб боради. Роберто Мартинес шогирдлари дастлабки турда Россияни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Comments

You must be logged in to commet!