
Бўлди ўйнамайман! Левандовски бош мураббийга ишонмай қўйди
“Барселона”нинг энг зўр тўпурари Роберт Левандовски ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Польша терма жамоасидаги фаолиятини вақтинчалик тўхтатганини маълум қилди.
- Юзага келган вазият ва Польша терма жамоаси бош мураббийига бўлган ишонч йўқолганлиги боис, бу мутахассис иш жойини ўзгартирмагунича терма жамоадаги фаолиятимни тўхтатиб туришга қарор қилдим.
Келажакда дунёдаги энг зўр мухлислар учун яна майдонга тушишга умид қиламан, - деб ёзди Роберт Левандовски.
Польша бош мураббийи Михал Пробеж 2023 йилнинг сентябридан бери терма жамоани бошқариб келмоқда.
36 ёшли Роберт Левандовски миллий терма жамоа тарихидаги энг зўр тўпурар ҳисобланади. 2008 йилдан бери халқаро миқёсда тўп тепиб келаётган ҳужумчи 85 та гол урган.
Comments