CAS Погбанинг дисквалификация муддати нега 4 йилдан 1,5 йилга қисқартирилгани бўйича расмий баёнот берди

  • 07 Oct 19:24
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ювентус” ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг допинг учун дисквалификация муддати 4 йилдан бир ярим йилга қисқартирилди. Спорт арбитраж суди (CAS) расмий сайтида ушбу қарорга изоҳ берди.

Tecno

"CAS ҳайъати ўз қарорини Погба қасддан допинг истеъмол қилмаганлигини тасдиқловчи далиллар ва ҳужжатларга асослайди. Бу Флорида штатидаги шифокор томонидан тайинланган қўшимчани нотўғри қабул қилиш натижасида содир бўлган. Франциялик футболчи ушбу шифокордан АҚШда бир нечта машҳур спортчиларни даволагани ва уларнинг антидопинг мажбуриятларидан хабардор эканлиги ҳақида кафолат ҳам олгани тасдиқланди”, — дейилади ҳужжатда.

CAS таъкидлашича, Погбанинг кўпгина далиллари ишонарли ҳисобланади. Шу билан бирга, суд футболчи бундай вазиятларда жуда эҳтиёткор бўлиши кераклигини таъкидлади. Шу тариқа Поль Погбанинг жазо муддати март ойида тугайдиган бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!