Даврон Файзиев: "UFC 257"нинг энг яхши иштирокчиларига аталган бонуслар эълон қилинди. Маҳмуд Муродов Дэна Уайт эътиборига тушди

  • 24 Jan 11:45
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида "UFC 257" турнири бўлиб ўтди. Ушбу жанглардан бирида ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов октагонга кўтарилди. 

Tecno

Америкалик Эндрю Санчесга қарши баҳснинг 3-раунди ўтиб бораётган бир пайтда, ҳамюртимиз техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Жанглардан сўнг, "UFC 257" турнирининг энг яхши иштирокчиларига аталган бонуслар эълон қилинди. Улар қаторида Маҳмуд Муродов ҳам бор.

Дастин Порье
Майкл Чендлер
Марина Родригес
МАҲМУД МУРОДОВ

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида энг яхши иштирокчилар қаторида Муродовнинг борлиги ва энди у UFC президенти Дэна Уайт эътиборига тушганини ёзди.

- Табриклаймиз жангчимизни. Энди у аниқ Дэна Уайт эътиборига тушди, - деди Даврон Файзиев.

 

Comments

You must be logged in to commet!