Дзюдо. Ўсмирларимиз Осиё чемпионатига йўл олишди

  • 08 Sep 11:07
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Judo
CHERY AUTO

11-14 сентябрь кунлари Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида дзюдо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Tecno

Қитъа биринчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақа манзилига жўнаб кетди. Дзюдочиларимиз тўлиқ таркибда Осиё чемпионати медаллари учун татамига чиқишади. Яқинда Софияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик дзюдочилар юқори даражани намойиш этишди ва энди улар чемпионлик мақомини тасдиқлаш учун максимал ҳаракат қилишлари керак бўлади.

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати 11-12 сентябрь кунлари ўтказилади ва унда 21 давлатдан жами 196 нафар (111 ўсмир, 85 қиз) дзюдочи ўз маҳоратини намойиш этади.    

Маълумот учун, ўтган йили Корея Республикасининг Мунгёнг шаҳрида ўтган кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 6 та олтин, 4 та кумуш, 6 та бронза медали билан умумжамоаси ҳисобида 2-ўринни эгаллаганди. Мезбонлар бор йўғи 1 та бронза кўплиги (6 та олтин, 4 та кумуш, 7 та бронза) эвазига биринчи бўлишган эди.

Comments

You must be logged in to commet!