Дзюдо. Шаҳрам Аҳадов олтинчи бор “Катта дубулға” турнирида шоҳсупага кўтарилди

  • 30 Mar 22:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Judo
BEPUL PROPAN

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Анталя “Катта дубулға” турнирида ўзининг дастлабки медалига эга чиқди. -73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳрам Аҳадов бронза медалига сазовор бўлди. 

Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда тожикистонлик Абубакр Шеровдан устун келди. Бу натижа Аҳадовга жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун 500 очко тақдим этади. Эслатиб ўтамиз, бунгача ҳамюртимиз ҳисобида “Катта дубулға” турнирларида 1 та олтин ва 4 та бронза медаллари бор эди.

Манба: МОҚ матбуот хизмати

Comments

You must be logged in to commet!