Энди Погба керакмас!

  • 20 Feb 10:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франциялик Поль Погбанинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади.

Tecno

Манчестерликлар анчадан бери уни янги битимга кўндиришга ҳаракат қилаётган эди. Энди клуб хўжайинлари Погбани олиб қолишга уринмасликка қарор қилди. Бунга футболчи қарорини тез-тез ўзгартириши сабаб бўлган.

Погба жароҳатини даволатганидан кейин Ральф Рангник уни мунтазам равишда асосий таркибда ўйнатяпти. Тажрибали ярим ҳимоячининг германиялик мураббий билан муносабати жуда яхши. Бироқ, Погба фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича бир қарорга кела олмаяпти.

Айни пайтда Погбага “Реал”, “Ювентус” ва ПСЖдан таклиф бўлаётгани айтилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!