Гловер Тейшейра: "Алекс Перейра ва Магомед Анкалаев ўртасидаги реваншнинг 1-раунди даҳшат кечади"

  • 19 Sep 20:34
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Бразилиялик UFC жангчиси Алекс Перейранинг мураббийларидан бири Гловер Тейшейра россиялик Магомед Анкалаевга қарши реванши ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Биринчи раунд жуда шафқатсиз бўлади. Гап Алекснинг жаҳли чиққанида эмас, у яна агрессив кайфиятда октагонга киради. Бу сафар жанг анча динамик ўтиши аниқ. Перейра доим олдинга интилади, чунки бунга тайёр. У жуда ишончли кўринмоқда, диққатини жамлаган ва ҳаммаси аъло даражада кетмоқда. Қолган уч ҳафтада фақат техникани сайқаллаб, таймингни тўғрилашимиз керак, холос. Чунки у аллақачон беш раундга тўлиқ тайёр", — дея Тейшейрадан иқтибос келтирди "vRinge".

Эслатиб ўтамиз, реванш 5 октябрь куни ўтказилади.

Comments

You must be logged in to commet!