Ҳамма ҳокимлар Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан ўрнак олиши керак

  • 17 May 09:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоаси акционери ҳисобланган ҳамюртимиз Козим Арипов сайтимизга берган эксклюзив интервьюсида “Пахтакор” бошқарувини Жаҳонгиор Ортиқхўжаев олгани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

Tecno

-Билишимча, “Пахтакор” бошқарувини менинг қадрдон укам Жаҳонгир Ортиқхўжаев олибди. Мен у билан жуда кўп бор Германияга бирга учганман. У футболни жуда яхши кўради ва яхши тушунади. У билан ўзаро суҳбатларимиз давомида футбол ҳақида тушунчалари яхши эканини билганман. Худо хохласа, у келгач “Пахтакор”да яхши томонга ўзгаришлар бўлади.

Шу фурсатдан фойдаланиб, бошқа ҳокимлар ҳам Жаҳонгирдан ўрнак олиб, кунига 15-20 дақиқа вақт ажратишса, футболимиз чўққига кўтарилади.

Козим Арипов билан уюштирилган интервьюнинг тўлиқ вариантини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!